Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 14 апрелдаги 20-сонли йиғилиши” БАЁНИ тегишли банди ижроси юзасидан вилоятдаги қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун, қонуности хужжатлари ва карантин талабларига риоя этилаётганлиги юзасидан Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармси Давлат меҳнат инспекцияси Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича (Бош) Давлат техник инспекторлари томанидан мониторинглар ўтказилиб аъмалий ёрдамлар берилиб профилактик тадбирлар мунтаззам ўтказиб келинмоқда.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Бу сафар Сирдарё туманида жойлашган, тиббиёт махсулотларини ишлашга ихтисослашган йирик ишлаб чиқариш корхоналаридан бири бўлган “BAXTTEKS-FARM” масъулияти чекланган жамиятида инспекторлар томонидан мониторинг ишлари ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида хозирги кунда жамиятда жами 466 нафар ходимлар улардан 253 нафар аёллар доимий иш билан таъминланганлиги маълум бўлди.

Жамият 15 турга яқин тиббиёт махсулотлари ишлаб чиқараётган бўлиб, пандемия вақтида меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун, қонуности хужжатлари ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишлар ташкил қилинганлиги маълум бўлди.

Бундан ташқари ишлар уч сменада ташкил қилиниб, уч маҳал иссиқ овқат билан бепул таъминланиши йўлга қўйилган.

Ҳурматли қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарлари, Сиздан  пандемия вақтида меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун, қонуности хужжатлари ва карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ишларни ташкил қилишларингизни сўраймиз! 

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish