Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.10.2019 йилдаги ПҚ-4502 – сон қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар (меҳнат дафтарчалари) электрон шаклда юритиш тартиби жорий қилинди. Қарорга асосан 2020 йил 1 сентябрга қадар иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнат стажлари тўғрисидаги маълумотларни электрон дастурга киритиш жараёни тўлиқ якунига етказилиши белгиланган. 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб дастур Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Кодексининг 81-моддаси талабларига асосан 5 кунлик муддатда маълумотларни киритиб бориш тартиби асосида ишлайди, яъни аввалги меҳнат стажларини электрон дастурга киритиш имкони чекланади.

svbandlik.uz

Мурожаат учун: Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси 

Мурожаат учун тел: 67-236-86-03

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish