Жорий йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4829 сонли қарорига асосан Россия Федерацияси, Москва шаҳри ва вилоятига  “ПИК Индустрия” ва “Техстрой” корхоналарига иккинчи босқич танловлари бўлиб ўтди. (Биринчи босиқич 16 ноябрь куни ўтказилиб, 70 нафар фуқаролар қурувчи касби бўйича танлаб олинган эди.)

Бандлик бош бошқармаси
Бандлик бош бошқармаси

Танловда 90 нафар фуқаролар иштирок этишди ва иш берувчи корхона саволларига жавоб беришди. Танлов натижалари қисқа кунлар ичида олиниб, хорижга юбориш учун тиббий кўрик ва субсидия асосида суғурталаш ишлари бошланади. Барча хужжатларини тайёрлаган меҳнат мигрантлари йил охиригача хавфсиз транспортларда иш жойларига етказилиши кўзда тутилган.

☎Мурожаат учун:

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Сирдарё вилоят филиали

Телефон: (67) 225-55-59

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish