25 ноябрь куни Россия Федерацияси Калининград вилояти  хукумати билан Ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик юзасидан  ВКС (видео алоқа) йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Калининград вилояти тарафидан

Иванова Алла Генриховна       –   Калининград вилояти ташқи ишлар вазири,

Лёвина Виолетта Фёдоровна   –       Ижтимоий сиёсат бўйича Калининград вилояти вазири ўринбосари,

Туголуков Александр Николаевич    –     вилоят Ижтимоий – иқтисодий ўсиш бўйича Депортамент бошлиғи,

Пяткина Тартьяна Николаевна       –        Ташқи ишлар вазири ўринбосари.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси тарафидан

Бабаев Алишер Мамажонович    –    Ўзбекистон Республикасининг Россия

Федерацияси Санкт-Петербург худуди Бош консули раислик қилди.

         Аскаров Зохиджон Садикжанович     –  Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербургдаги вакили

         Мухаммадиев Мурод Муқумович – Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи,
Исраилов Сирожиддин Мамарахимович – Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги филиали бошлиғи иштирок этишди.

Бандлик бош бошкармаси

Учрашув мазмуни Россия Федерацияси Калининград вилоятида мавжуд бўш иш ўринларига Ўзбекистонлик меҳнат мигрантларини жалб қилиш бўйича Келишув имзолаш, бўш иш ўринлари бўйича маълумотлар алмашиш ва соҳада яқин хамкорлик ўрнатиш бўлди.

Натижада Ташқи меҳнат миграция соҳасида ишларни жадаллаштириш ва келишувга эришиш, Калининград вилояти йирик иш берувчиларидан бўш иш ўринлари тўғрисида доимий маълумот олиб туришга эришилди.

☎Мурожаат учун: 67-225-55-59

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish