Жорий йил 27 ноябрь куни Бирлашган Араб Амирликлари “Тадбиир” маркази вакили У.Худаяров, Ўзбекистон Республикаси Банлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигидан Р.Отабоев ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан Х.Умаровлар хам Сирдарё вилоятига ташриф буюришди. Мехмонларни Сирдарё вилоятидан Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Мухаммадиев ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вилоят филиали бошлиғи С.Исраиловлар кутиб олишди.

Бандлик бош бошқармаси
Бандлик бош бошқармаси

Ташриф давомида Гулистон шаҳридаги “Ишга мархамат” мономарказида қурилиш-таъмирлаш ишларининг бориши кўздан кечирилди. Мономарказда қурилиш ишларинг бориши, марказ тузилиши, ишларнинг якунланиши юзасидан директор Д.Атабаев батафсил тушунча берди ва таъмирлаш ишларининг 2020 йил охиригача якунланишини билдирди.

Сўнгра мехмонлар Оқолтин туманида Ахиллик МФЙдаги Оқолтин касб-хунар ўқитиш марказига боришди ва уларни марказ директори Ф.Хайруллаев кутиб олди. Ф.Хайруллаев ўқув марказида бўлаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари билан таништирди ва ишлар 2020 йил охиригача якунланишини маълум қилди.

Ўз тарафидан “Тадбиир” маркази вакили У.Худаяров ўқув ишларини бошлашга тайёр эканлигини, ушбу марказда ишсиз аёлларни пазандалик, араб тили ва маданияти бўйича таълим беришларини билдириб ўтди.
Шу куни мехмонлар Тошкент шаҳрига кузатилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish