Сирдарё туманида жорий йилнинг 26 ноябрь куни туман ҳокимлиги, тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тумани Ички ишлар органларининг пробация гуруҳи ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш мақсадида «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркаси» ўтказилди.

Bandlik bosh boshqarmasi
Bandlik bosh boshqarmasi

Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад туманда ишсиз аҳолини янги ва бўш иш ўринлари билан яқиндан таништириш, шунинг билан биргаликда ишсиз аҳолини иш билан таъминлашдан иборат.

         Меҳнат ярмаркасида тумандаги 6 та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 85 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

         Ярмарка жараёнида тумандаги банд бўлмаган ёшлар ўзларига мақбул бўлган бўш иш ўринлари билан батафсил танишиб, ўзлари танлаган касблар бўйича иш ўринларига эга бўлишди.

Жумладан, 37 нафар фуқароларга мавсумий ва 29 нафар фуқароларга доимий ишга жойлашишлари учун йўлланмалар, 21 нафар фуқароларга эса тегишли тартибда хуқуқий маслаҳатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish