Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 143-банди ижроси юзасидан “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилди. Қонун Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланган.

Қонун 19 та боб, 123 та моддадан иборат, амалдагиси 4 та боб ва35 та моддадан иборат

Қонунни ишлаб чиқишда:

  • 10 дан ортиқ вазирлик ва идораларнинг мутахассислари
    (1-иловага мувофиқ) иштирок этди;
  • Европа (Германия, Франция, Ирландия, Испания, Туркия, Эстония), Осиё (Корея, Ҳиндистон, Малайзия), МДҲ мамлакатлари (Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Белоруссия) қонунчилиги ўрганилган ва Халқаро меҳнат ташкилоти экспертларининг фикрлари олинган;
  • Халқаро меҳнат ташкилотининг Бандлик соҳасидаги сиёсат тўғрисидаги конвенцияси, Ишчи жойлари ҳақидаги глобал пакти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги янги демографик контексти ҳамда МДҲга аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг Меҳнат тўғрисидаги намунавий низоми ҳисобга олинган.

I. Қонунни қабул қилиш зарурияти.

1998 йилда қабул қилинган “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун:

  • меҳнат бозорининг ҳозирги ҳолатини акс эттирмайди, меҳнат
    ва бандлик соҳасидаги мавжуд муаммоларни ва долзарб масалаларни ҳал қилишга қаратилмаган;

Сўнгги 20 йил ичида меҳнат бозорида жиддий ўзгаришлар рўй берди, хусусан иш билан банд бўлганлар сони 1,5 бараварга (8,8 млндан 13,5 млнгача киши),
иш берувчилар сони 4,5 бараварга (203,2 мингдан 928,9 минггача) кўпайди

  • тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳисобланмайди ва ҳозирги шароитларда самарасиз бўлган эскирган норма ва қоидаларни ўз ичига олган, бунда меҳнат органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар бир нечта қонуности ҳужжатлар билан тартибга солинган;
  • меҳнат бозорини тартибга солишнинг янги инструментлари, хусусан тадбиркорликни рағбатлантириш, ўзини ўзи банд қилиш, ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш, малакасини ошириш, иш стажини ҳисобга олишда ахборот тизимларидан фойдаланиш кабилар акс эттирилмаган;
svbandlik.uz

I. Қонуннинг асосий мазмуни.

1) Аҳоли бандлиги соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда.

Соҳада комплекс ёндашиш мақсадида барча давлат органлари
ва ташкилотларнинг вазифалари белгиланмоқда. Бу билан ваколатли
ва алоқадор органлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда бу борада уйғунлик билан давлат сиёсатини олиб бориш таъминланади.

Жумладан, биринчи маротаба Вазирлар Маҳкамаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, ишга жойлаштириш бўйича агентлар ҳамда аутстаффинг хизматларини кўрсатувчи иш берувчиларнинг соҳадаги вазифалари белгиланмоқда.

Ишга жойлаштириш бўйича агентлар аҳолининг ишга жойлашишига кўмаклашишга доир ишларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан маҳаллий меҳнат органлари билан тузилган шартномалар асосида бажарувчи жисмоний шахслардир.

Аутстаффинг иш берувчи томонидан ўз ходимларини уларнинг розилиги билан бошқа юридик шахсларга ушбу ходимлар томонидан иш берувчи ва унинг ходими ўртасида тузилган меҳнат шартномаларида, жамоа келишувларида белгиланган меҳнат вазифаларини бажариш учун вақтинчалик юбориш йўли билан кўрсатиладиган хизматлар тури

2) Иш ўринларини ташкиллаштириш тартиби белгиланмоқда, жумладан:

  • иш ўринларини ташкил этишга доир давлат буюртмасини шакллантириш;
  • давлат буюртмасига мувофиқ иш ўринлари ташкил этилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;

Иш ўринларини ташкил этишга доир буюртмани олган ташкилотларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан ссуда ажратилади. Ссуда 3 йилгача муддатга, миллий валютада берилади ва битта иш ўрни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан (11 150 000 сўм) ошиб кетиши мумкин эмас

  • маҳаллий меҳнат органларига мурожаат этган иш қидираётган
    ва ишсиз шахсларга хизматлар кўрсатиш;

Аҳоли бандлиги масалалари бўйича маслаҳатлар бериш; мурожаат этган шахсга мақбул келадиган ишни излаш; республикадан ташқарида захирага қўйиладиган иш ўринларига ишга жойлаштириш; ҳақ тўланадиган жамоат ишларига юбориш; тадбиркорликка жалб этиш, ўзини ўзи мустақил банд қилишни ташкил этиш; касбга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга юбориш; касбий малакани баҳолаш (хизматлар турлари 7 тадан 16 тага кўпаймоқда).

Хизматлар сони кенгайиши натижасида меҳнат органларига 1 йилда
1,2 млнга яқин мурожаатлар бўлиши кутилмоқда. Бунда, вакант иш ўринларининг сифатини ошириш орқали мурожаат қилганларнинг 900 мингга яқини ишга жойлаштирилади ҳамда Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан камида 100 минг нафарига субсидиялар ажратилади, 80 мингга яқини касбга ўқитилади

  • иш қидираётган шахсларни меҳнат органлари томонидан рўйхатга олиш ва ҳисобдан чиқариш, ишга жойлаштириш, уларга ва иш берувчиларга субсидия, грантлар ва кредит линиялари ажратиш;
  • ўзини ўзи банд қилган шахс мақомини олиш

3) Аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш тартибга солинмоқда, жумладан:

  • ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли тоифалари кенгайтирилиб, уларга 14 ёшга тўлмаган болалари ва ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз ҳамда кўп болали ота-оналар киритилмоқда;
  • ижтимоий эҳтиёжманд шахслар учун ҳокимларнинг қарорларига мувофиқ ташкилотлар учун белгиланадиган иш ўринларининг энг кам сони (20 нафардан ортиқ ходимлари бўлган) фоиздан (илгари 10 фоиз) ортиқни (шу жумладан ногиронлар учун 3 фоиздан камини) ташкил этиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда;
  • иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш, захирага қўйиладиган иш ўринларини сақлаш шартлари ёритилмоқда;
  • ҳокимнинг иш ўринларининг энг кам сонини ташкил этишга доир қарорини бажармаганлик, захира иш ўринларига ишга жойлаштиришни асоссиз равишда рад этганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда;
  • иш ўринларини захирага қўйишда иштирок этадиган ташкилотлар учун имтиёзлар белгиланмоқда.

Захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган энг кам сонидан ортиқча иш ўринлари ташкил этган ташкилотлар имтиёзларга, шу жумладан Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан субсидиялар олиш ҳуқуқига эга.

Ҳокимлар белгиланган сондан ортиқча захирага қўйиладиган иш ўринлари ташкил этган ташкилотларга ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқа чора-тадбирлар учун яшаш учун мўлжалланмаган жойларни биринчи навбатда ажратиш орқали ўз ваколатлари доирасида имтиёзлар белгилаши мумкин

Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни белгиланган энг кам сондан ортиқча ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ишга қабул қилган ходим учун 12 ой давомида субсидиялар ажратилиши натижасида қўшимча 12 минг нафарга яқин фуқароларнинг бандлиги таъминланади.

4) Ишсизлик нафақасини тўлаш тартибга солинмоқда.

Барча тоифадаги ишсиз шахсларга ишсизлик нафақаси 12 ойлик давр ичида 26 календарь ҳафта давомида тўланиши белгиланмоқда.

Олдинги тартибга кўра нафақа илгари ишламаган ва биринчи бор иш қидираётганларга 12 ойлик давр мобайнида 13 календарь ҳафта тўланарди

Ишсизлик нафақалари қуйидаги миқдорларда тўланишибелгиланмоқда:

  • ишдан ва иш ҳақидан сўнгги 12 ой давр ичида маҳрум бўлган шахсларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизи, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан оз бўлмаган (679 330 сўм) ва нафақани ҳисоблаш пайтидаги ўртача иш ҳақидан ортиқ бўлмаган миқдорда;

Олдинги тартибга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан (239 124 сўм) оз бўлмаган миқдорда тўланган

  • ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган ҳамда узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган шахсларга – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида (679 330 сўм);

Олдинги тартибга кўра мутахассислиги бўлган шахсларга – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан (239 124 сўм) оз бўлмаган миқдорда, мутахассислиги бўлмаганларга 26,5 фоизи (180 022 сўм) миқдорида тўланган

  • илгари ишламаган ва биринчи марта иш қидираётган шахслар учун – белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 75 фоизи миқдорида (509 497 сўм).

Олдинги тартибга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 26,5 фоизи миқдорида (180 022 сўм) нафақа тўланган

Мазкур чоралар натижасида ишсизлар иш қидириш даврида моддий қўллаб-қувватланади ва 80 мингга яқин ишсизларга нафақалар тайинланади.

5) Иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартиби белгиланмоқда, жумладан:

  • иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва малакасини оширишни ташкил этиш;
  • касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ва малака оширишга доир давлат буюртмаси;

Иш қидираётган ва ишсиз шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш
ва малакасини оширишга доир давлат буюртмаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан шакллантирилади;

  • касбга ўқитишга доир давлат буюртмаси параметрлари;

Параметрлар ҳудудлар кесимида, касбга ўқитишнинг ҳар бир тури бўйича молиялаштиришнинг прогноз ҳажмлари кўрсатилган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири томонидан тасдиқланади ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади

  • касбга ўқитишга доир давлат буюртмасини ва маълумотлар базасини шакллантириш тартиби;
  • касбга ўқитишга доир давлат буюртмаси грантларининг турлари
    ва миқдорлари.

Узоқ муддатли ўқитиш – ўқув жараёни 3040 ҳафта давом этади; ўрта муддатли ўқитиш – 525 ҳафта; қисқа муддатли ўқитиш – ҳафтагача; ишлаб чиқаришда касбга ўқитиш – ўқув жараёни иш берувчида бир вақтнинг ўзида олиб бориладиган меҳнат фаолияти билан боғлиқ, 1 нафар ўқувчи учун келгусида иш берувчида ишга жойлаштирилган ҳолда касбга тайёрлашдан ўтиши 25 ҳафтагача; мақсадли ўқитиш – 4 ҳафтагача давом этади

Бундан ташқари, касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ишсиз шахсларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг ҳисобидан 26 календарь ҳафтагача муддатга қуйидаги миқдорларда стипендия тўланиши белгиланмоқда:

  • ишдан ва иш ҳақидан охирги 12 ойликда маҳрум бўлганларга – аввалги иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан, лекин меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган (679 330 сўм) ва ўртача иш ҳақидан кўп бўлмаган миқдорда;

Олдинги тартибга кўра меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан (239 124 сўм) оз бўлмаган миқдорда

  • узоқ (1 йилдан ортиқ) танаффусдан кейин ишдан ва иш ҳақидан маҳрум бўлганларга – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида (679 330 сўм);
  • биринчи марта иш қидираётган шахсларга – меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 75 фоизи (509 497 сўм).

Олдинги тартибга кўра ушбу тоифадаги шахсларга назарда тутилган ишсизлик нафақасининг миқдоридан оз бўлмаган ва меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан (239 124 сўм) ортиқ бўлмаган миқдорда

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакани ошириш бўйича давлат буюртмасини шакллантириш механизмини жорий этиш орқали 70 мингга яқин фуқаролар касбга тайёрланади ва бандлиги таъминланади.

6) Фуқароларнинг республикадан ташқаридаги меҳнат фаолияти тартибга солинмоқда, жумладан:

  • фуқароларнинг меҳнат фаолиятига доир ҳуқуқлари, уларнинг эркинликлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан фуқароларни ишга жойлаштириш соҳасида кўрсатиладиган хизматлар;

Темир йўл ва авиачипталарни сотиб олишда, транспорт-логистика масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш; ишга жойлашиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштиришда кўмаклашиш, кетишдан олдин мослаштириш, касбга ва қайта тайёрлаш ҳамда малакани ошириш, чет тилларни, ишлаб чиқаришдаги хавфсизлик техникаси ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини ўргатиш ва бошқалар

  • юридик шахсларнинг чет элга чиқиб кетаётган фуқароларни ишга жойлаштириш ва касбий билимини тасдиқлаш бўйича фаолияти;
  • фуқароларни республикадан ташқарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун уюшган ҳолда ишга қабул қилиш;

Чет элда уюшган ҳолда ишга қабул қилиш республикадан ташқарида фуқаролар бандлигининг бошқа шаклларига нисбатан устувордир. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан Хориждаги иш берувчилар реестри юритилиб,
у Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ҳамда Агентликнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади

  • меҳнат фаолиятини амалга оширганидан сўнг республикага қайтган фуқароларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш.

II. Қонунни қабул қилишдан кутилаётган натижа.

Янги “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонун:

  • аҳоли бандлиги билан боғлиқ барча ҳуқуқий муносабатларни
    ўз ичига олган
    ва тўғридан-тўғри амал қилувчи ҳужжатга айланмоқда (3 та қонун, 12 та Президент фармонлари ва қарорлари, 41 та Ҳукумат қарорлари ҳамда бир қатор идоравий ҳужжатлар бирлаштирилмоқда);
  • иш ўринларини яратишни ва бандликни таъминлашни рағбатлантиради, ишсизларни қўллаб-қувватлаш, ишсизликни камайтириш бўйича чоралар қўллаш, аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатламини ишга жойлаштиришда кўмаклашишни назарда тутади;
  • замонавий касбий ва меҳнат стандартларини жорий этади;
  • ишга жойлаштириш жараёнларида илғор информацион технологияларни жорий этади, меҳнат бозорида ишга жойлаштириш борасида хизматлар кўрсатишда замонавий инфратузилма ва рақобат муҳитини шакллантиради;
  • фуқароларимизни чет элда ишга жойлаштиришга кўмаклашишга, чет элдаги меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида уларни ҳуқуқий
    ва ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган.

III. Қонун қабул қилиниши билан боғлиқ харажатлар.

Ишсизлик нафақасини тўлашнинг янги тизими жорий этилиши натижасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар учун қўшимча харажатлар 1 йилга 50,2 млрд сўмни (ҳозирда жами 1 йилда – 73,1 млрд) ташкил этади.

Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида ишсиз шахсларга стипендия тўланишининг янги тизими жорий этилиши натижасида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан нафақалар учун қўшимча харажатлар 1 йилга 13,3 млрд сўмни (ҳозирда жами 1 йилда – 62,4 млрд) ташкил этади.

IV. Қонуннинг келишилиши. Қонун 42 та ташкилот, шу жумладан Олий Мажлис (Т. Нарбаева, Н. Исмоилов), Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов, Ж. Қўчқоров), Бандлик
ва меҳнат муносабатлари, Молия, Адлия, Касаба уюшмалари федерацияси, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқалар (2-иловага мувофиқ) билан келишилган.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish