Ўзбекистон Республикаси Призидентиниг 2019 йил 5 мартдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида»ги ПҚ-4227-сонли қарорига мувофиқ “Қарапчи” МФЙ да яшовчи «темир дафтар”га киритилган фуқаро Э.У. хонадонига 4 миллион 460 минг сўм эвазига 1 сотихли иссиқхона қуриб берилган бўлса-да ушбу фуқаро ундан умуман фойдаланмаган.
Ушбу иссиқхона шу маҳаллада яшовчи «Аёллар дафтари”га рўйхатга олинган фуқаро хонадонига далолатнома асосида ўрнатиб берилди.
Ҳудди шундай “Олмазор” МФЙ да яшовчи фуқора Х.Г. хонадонига 2 милион 230 минг сўм эвазига ўрнатилган 0,5 сотихли иссиқхона ҳам самарали фойдаланмаганлиги аниқланди. Бу ҳолатда ҳам иссиқхона қурилмалари далолатнома асосида шу маҳаллада яшовчи бошқа фуқора Д.М. хонадонига ўрнатилди.
Бу каби ҳолатлар бошқа маҳаллаларда йўқ деб бўлмайди, албатта. Юқоридагиларни инобатга олиб маҳалла раисларидан ўз ҳудудларидаги фуқораларга жамғарма тамонидан (бепул, беғараз) ўрнатиб берилган иссиқхоналардан самарали фойдаланишларини назоратга олишини зарур ҳолларда эса амалий ёрдам кўрсатишларини илтимос қилиб қоламиз.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати