Ишсиз аҳолини доимий иш билан банд қилиш, мажбурий тўловларни тўлашда қийналаётган фуқароларни ишга жойлашишда кўмаклашиш мақсадида жорий йилнинг 24 декабр куни Сирдарё туманидаги “Бизнес Акселератор ўқув-маркази биносида Сирдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда 4 та секторлар, мажбурий ижро бўлими, ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Бўш иш ўринлари  ва вакант лавозимлари ярмарка”си ташкил этилди.

         Бўш иш ўринлари  ва вакант лавозимлари ярмаркасида Сирдарё туманидаги    29та корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларида мавжуд бўлган 479та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

        Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркасида 275 нафар фуқаро иштирок этди. Иштирокчиларнинг 85 нафари ўрта мактаб ва касб-ҳунар коллеж битирувчилари ва ишсиз аёллар, 185 нафарини Сирдарё тумани ИИБ Пробация гуруҳида ҳисобда турувчилар ташкил этди.

         Меҳнат ярмаркаси жараёнида тумандаги банд бўлмаган ёшлар ўзларига мақбул бўлган  бўш иш ўринлари билан  батафсил танишиб чиқишлари ва иш билан таъминланишлари учун яратиб берилган қулай шароитлардан фойдаланган ҳолда ўзлари танлаган касблари бўйича 37 нафарнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Жумладан: Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари ярмаркасида иштирок этган корхоналардаги мавжуд бўш иш ўринлари ҳисобига 30 нафари иш билан  таъминлади, 7 нафари касбга қайта ўқитиш курсларига юборилди.

Шу билан бирга қолган меҳнат ярмаркасида иштирок этган фуқароларга «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги меҳнат муҳофазаси ҳамда меҳнат қонунчилиги тўғрисида, касб танлаш ўз касбини ўзгартириш бўйича шунингдек ўзларини қизиқтирган саволлар  бўйича хуқуқий маслахатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish