Туркия Республикасининг «ЕМКА» агентлиги орқали ушбу давлатда ишлаш учун қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари бўйича 3 апрель куни соат 14-00 да Гулистон шахар Ахоли бандлигига кумаклашиш марказида биносида ўтказиладиган танловларга фуқаролар таклиф этилади:
✅ уй ишчиси;
✅ энага;
✅ ҳамшира;
✅ ошпаз;
✅ ҳайдовчи;
✅ деҳқончилик ишлари (боғбон);
✅ чорвачилик ишлари (чорва молларини парваришлаш)
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
✅ 25-50 ёшгача бўлиши;
✅ 1 йилдан 5 йилгача иш тажрибасига эга бўлиши;
✅ Турк ва инглиз тилини суҳбатлашиш даражасида билиши ва сертификатга эга бўлиши;
✅ Болалар ва қариялар билан мулоқотга киришувчан ва хушмуомала бўлиши;
✅ соғлом ва судланмаган бўлиши лозим;
✅ иш вақти: 6/1 тизимда;
✅ Танловдан муваффақиятли ўтган номзодлардан тил (турк, инглиз) билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат олиш талаб этилади;
✅ иш ҳақи: 600-1000 АҚШ доллари (Иш вақти ва хажмидан келиб чиққан ҳолда).
Номзодлар иш берувчи томонидан суҳбат асосида танлаб олинади.
Туркияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига Сирдарё филиалига мурожаат қилишлари мумкин.
Қўшимча маълумотлар учун: 67-225-55-59.
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати