Ҳар йили Ватанимиз мустақиллиги санаси арафасида ўтказилувчи умумхалқ ҳашари эзгу анъаналарнинг амалдаги ёрқин намунасидир. Бу йил ҳам умумхалқ хайрия ҳашари эрта тонгданоқ уюшқоқлик билан бошланди.

   Ҳукуматнинг 2021 йил 12 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи “Маҳаллаларни ободонлаштириш” ойлиги этиб белгиланиши ҳамда 21 август умумхалқ хайрия ҳашари куни, деб эълон қилиниб, бугин Бандик тизими ходимлари ҳам ушбу ҳайирли ишга ситҳидилдан ўз улушини қўшмоқда.

Жорий йилда Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрамини “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!”  шиори остида муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, жамиятимизда ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик муҳитини, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни тобора мустаҳкам қарор топтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини, корхона ва ташкилотларни атрофларини ободонлаштириш мақсадида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари юртимизни янада обод ва файзли бўлишида ўзига хос хайрли тадбир вазифасини ўтайди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish