Миллий қадриятларимизни асраш, аждодларимиз хотирасини улуғлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни обод қилиш барчамизнинг бурчимиздир, –дейди Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Мухаммадиев. –
Ана шундай эъзгу мақсадларни амалга ошириш мақсадида Вилоят Бандлик бош бошқармасининг ташаббуси билан жорий йилнинг 25-26 феврал кунлари қабристонларни ободонлаштириш ва тозалаш бўйича жамоат ишчилари томонидан ҳашар ўтказилди. Ушбу ҳашарда туман ва шаҳарларда мавуд қабристонларда 1000 дан ошиқ жамоат ишчилари ободонлаштириш ишларига жалб этилди. Қаровсиз қабрлар атрофи тозаланди.– Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари атрофга ўзгача файз, гўзаллик бахш этади. Марҳумларнинг руҳи покини азиз тутиш, қабрларни зиёрат қилиб, уларни ободонлаштириш, ўтганларнинг руҳи покига Қуръон тиловат қилиш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир. Бу инсоний бурчни эса барчамиз доимо ҳис қилиб яшамоғимиз керак. Ҳашар халқимизнинг азалий одатидир. Озодалик, поклик ва хамжихатлик халқимиз қонига сингган азалий қадрият, гўзал анъаналардан бири. Муқаддас динимизда хам поклик бирламчи масала саналади. Хашар бахона одамлар орасида оқибат ришталари боғланади, ён-атроф тартибга келтирилади. Қабристонлар гул-майсаларга, яшилликка бурканса, ҳар бир қабр усти тозаланиб, саришта қилинса, марҳумлар руҳи шод бўлади.Ўтганлар ёд этилиб, Қуръон тиловат қилинди.
Сирдарё вилояти
Бандлик бош бошқармаси
матбуот хизмати