Оқолтин тумани“Фарғона” шаҳарчаси худудида жойлашган “SARDOBA TEKISTIL”МЧЖ бугунги кунда иш хажмининг камайиб кетганлиги сабабли вақтинча фаолиятини тўхтатган эди.
Оқолтин тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказининг саъйи-ҳаракатлари билан коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида махсус ҳимояланган тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш учун “Фарғона” шаҳарчаси ҳудудида истиқомат қилаётган 30 нафар ишсиз хотин-қизлар ушбу корхонага жалб қилинди.
Уларнинг ойлик маошлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан тўлиқ тўлаб берилиши белгиланди.
Натижада ҳам корхона фаолиятини давом эттирмоқда, ҳам
30 нафар ишсиз аёллар иш билан таъминланди ва энг асосийси дорихоналарга сифатли ва арзон тиббий ниқоблар етказиб берилмоқда.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати