Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги
ПФ-5969-сонва 3 апрелдаги ПФ-5978-сон Фармонларига асосан коронавирус пандемиясинингмеҳнат бозорига, меҳнат муносабатлари ва аҳоли бандлигига салбий таъсирини юмшатиш, ишсиз ва хорижга ишлаш учун кета олмаган, шунингдек, карантин чора-тадбирлари давомида вақтинчалик ишини йўқотган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш бўйича Сайхунобод тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, туман бўйича 547 нафар ишсиз фуқароларҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди.
Хусусан, туман Ободонлаштириш бошқармасининг буюртмасига асосан 50 нафар ишсизлар марказий кўчалар ва хиёбонларни тозалаш, деворларни оқлаш, гул кўчати экиш ва уларни суғориш каби ишларга йўналтирилди.
Шунингдек, 38 нафар ишсизлар карантинга олинган оила ва хонадонларга бириктирилган ёрдамчи посбон сифатида, 24 нафар ишсизлар ҳудудларда олиб борилаётган дизенфекция ишлари кўламини кенгайтириш мақсадида Санитария-эпидемиология осойишталик маркази билан биргаликда маҳаллалар, кўчалар, бозорлар ва бошқа жамоат жойларини дезинфекция қилиш ишларига юборилди.
Қолаверса, 60 нафар ишсизлар карантин даврида аҳолига зарурий хизматларни кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларининг буюртмаси билан жамоат ишларига жалб қилинди
Масалан, Сайхунобод туманидаги “Бехруз Нодиршох” корхонасига
40 нафар, “Гўзал” хусусий корхонасига 10 нафар, “Иттифоқ” маҳалласида ташкил этилган “Ёшлар меҳнат гузари”да 10 нафар ишсиз аёллартиббий ниқоб (маска) тикиш ишларига йўналтирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар туғрисида» ПҚ-4549-сон қарорига асосан туманнинг “А.Темур” номлисув истеъмолчилари уюшмасиҳудудида “Сайхун Кенгаш Агро” қишлоқ хўжалиги кооперативи ташкил этилди.
Ушбу кооперативга 4 хил турдаги узум навларини етиштириш учун 21 гектар экин майдони ажратилиб, туманда кам таъминлан оила аъзолари, меҳнат мигрантларига 50 сотихдан ер ажратиб берилди ва бунинг натижасида 32 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.
Худди шундай кооператив туманнинг “Шўрузак”сув истеъмолчилари ҳудудида 15 гектар экин майдонида ҳам ташкил этилди. Бу ерда анорчиликни ривожлантириш орқали 20 нафар ёшларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.
Сирдарё вилояти Бандлик бош
бошқармаси матбуот хизмати