Сирдарё вилояти Сардоба туманида жорий йилнинг 1 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши натижасида талофат кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари маҳалла фуқаролар йиғинларида пиёдалар йўллакчаси қуриш ишларини Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан амалга ошириш режалаштирилган.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Талофат кўрган маҳаллаларда қайта тикланадиган уй-жойлар (коттеджлар) олди томонига йўлак (тротуар)лар қурилиш ишларини амалга ошириш учун 11 та маҳалланинг ҳар бири бўйича 20 нафардан ишсиз шахслардан иборат 11 та бригада (жами 220 нафар киши) шакллантирилди ва улар учун Жамоат ишлари жамғармасидан 200 млн.сўмлик меҳнат қуроллари харид қилинди.

Бугунги кунда ушбу ҳудудларда қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Жумладан, Мирзаобод тумани Ҳақиқат МФЙда ҳақ тўаданиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар томонидан пиёдалар йўлакчаси қилоқда.

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish