Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги Ф-5569 сонли “Сирдарё вилоятида жойлашган “Сардоба сув омбори” тўғонида юзага келган фавқулодда ходиса оқибатларини бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижроси ҳамда Сирдарё вилоятининг талофат кўрган Оқолтин, Сардоба ва Мрзаобод туманлари аҳолисининг хориждан қайтган, пандемия даврида хорижга кета олмаган ва ҳозирда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган меҳнат мигрантларини ижтимоий-иқтисодий аҳволини мониторинг қилиш орқали ўрганиш ҳамда уларга амалий ёрдам бериш ишларини ташкиллаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлигида 2020 йил 11 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, пандемия даврида хориждан қайтган ва хорижда ишлаш учун чиқиб кета олмаган ҳамда бугунги кунда чет элга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган фуқароларнинг карантин давридаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш мақсадида маҳаллалар кесимида Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг минтақавий филиаллари, туман (шаҳар) АБКМлари ва МФЙлар билан ҳамкорликда мигрант фуқароларни ўрганиш орқали уларга амалий ёрдам кўрсатиш ишлари амалга оширилмоқда.

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

Хусусан, 1-5 июнь кунлари ўрганиш давомида талофат кўрган оилалардан жами 8302 нафар фуқаролар билан ўтказилган сухбат давомида 68 нафар хориждан қайтган ва хорижда ишлаш учун чиқиб кета олмаган меҳнат мигрантлари аниқланди ҳамда  22 нафари  жамоат ишларга жалб қилинди уларнинг 2 нафарига субсидиялар ажратилди, 44 нафар фуқаролар норасмий бандлиги аниқланди.

Бугунги кунда чет элга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чиқиб кетган фуқароларнинг карантин давридаги ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш давомида жами 154 нафар меҳнат мигрантларининг оила азолари билан уйма-уй юриш орқали уларнинг чет давлатидаги холати ўрганилди. Ўрганиш давомида  52 нафар мигрантнинг чет элда иш ишсиз қолганлиги аниқланиб уларга амалий ёрдам бериш чоралари курилмоқда;

Шунингдек, 8 нафар мигрантнинг уй жой шароитини яхшилашга эхтиёжи борлиги аниқланиб уларга 2019 йил 20 августдаги

“Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги ПФ-5785 сонли фармонига асосан Вазирлар Маҳкамасининг 39-сонли қарор билан тасдиқланган “Уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига кўп квартирали уйлардан хонадонлар ажратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 39-қарор мазмун мохияти тушинтирилиб уларга қаерга, қандай хужжатларни тақдим этишлари юзасидан маслаҳатлар берилди, 35 нафар мигрантнинг бошқа ёрдам турларига эхтиёжи борлиги аниқланиб хозирда чет элдаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхоналари билан ҳамкорликда уларга амалий ёрдам бериш чоралари кўрилмоқда.

Мазкур ўрганиш ишлари Меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда давом эттирилмоқда.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish