Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти юзасидан кўп каналли “Ишонч телефони”га мурожаат этган фуқаро Н.Юлчиевнинг Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси рахбарияти томонидан ноқонуний меҳнат шартномасини бекор қилинганлиги юзасидан ўтказилган ўрганиш асосида шу маълум бўлдики Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси рахбарининг 2020 йил 27 мартдаги 79-шт-сонли буйруғига асосан бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари вазифасидан Н.Юлчиев билан тузилган меҳнат шартномаси Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасининг 6-бандига кўра тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси рахбарининг 2020 йил 27 мартдаги 79-шт-сонли буйруғига асосан бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари вазифасидан Н.Юлчиев билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасининг 6-бандига кўра тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруғи белгиланган тартиб ва қоидаларига зид равишда чиқарилганлиги маълум бўлди
Сабаби, ушбу буйруқни чиқариш учун асос қилиб, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси томонидан 2019 йил 20 март кунги тизимда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган йилиши баёни олинган.
Мазкур йиғилиш баённомасининг 7-бандида бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари вазифасидан Н.Юлчиевнинг фаолияти давомида йўл қўйган камчиликлари учун уни эгаллаб турган лавозимидан озод қилиш хамда биронта туман инспекциясига давлат инспектори лавозимига ўтказиш кўрсатилиб ўтилган.
Ўрганиш давомида йиғилиш баёнида Н.Юлчиев томонидан кандай қоидабузарлик содир этганлиги, кандай камчиликларни келтириб чиқганлиги аниқ кўрсатилмаган.
Бундан ташқари Н.Юлчиевдан меҳнат шартномасини бекор қилишдан олдин қайси қоидабузарлик холатларини содир этганлиги бўйича тушунтириш сўралмасдан, МК-нинг 182-моддаси талаби асосида ундан қўшимча равишда тушунтириш ҳати олинмаган.
Н.Юлчиевнинг бош бошқарма бошлиғи номига берган тушунтириш хатида, ҳақиқатда бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари вазифасида меҳнат фаолиятини олиб борганлиги, 2020 йил 20 март кунги Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг йиғилишига ярим соат қолганида чақиртирилганлиги, кун тартиби билан олдиндан таништирилмаган бўлсада, йиғилиш кун тартибида қайд этилган қўлланилган маъмурий жарималар сони ва қўлланилган жарималар миқдорини кескин камайиб кетганлиги учун, аммо қўлланилган маъмурий жарималар жарималарни назорат қилиш унда эмас, балки инспекция бошлиғи ваколатида бўлсада, қўмита раиси томонидан вазиятни ўрганмасдан нотўғри равишда унинг ваколатига кирмаган айблари учун у билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш юзасидан таклиф киритганини билдирган.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддаси 6-бандида иш берувчи томонидан ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун қуйидаги асослар белгиланган.
Ишга қабул қилиш тартиби бузилиши холати бартараф этилиши мумкин бўлмаса (масалан: қариндош уруғларнинг бир давлат корхона, муассаса ташкилотида ишлашлари):
Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари Н.Юлчиев билан меҳнат шартномасини бекор қилиш жараёнида ушбу холат мавжуд эмас аниқланди.
Юқоридагиларни инобатга олиб;
Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси рахбарининг 2020 йил 27 мартдаги 79-шт-сонли буйруғига асосан бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари вазифасидан Н.Юлчиев билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 106-моддасининг 6-бандига кўра тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи юқорида қайд тартиб ва қоидаларга зид равишда чиқарилганлиги;
Сирдарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари Н.Юлчиев ишга тикланиши ва унга бекор юрган вақтлари учун иш ҳақи ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан қонунда белгиланган тартибда ҳулоса суд органларига киритилди.
Сирдарё вилояти фуқаролик судининг ҳал қилув қарорига мувофиқ бошқарманинг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида назорат бўйича инспекция бошлиғи ўринбосари Н.Юлчиев ўзининг ишига тикланди.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати