Меҳнат дафтарчаси ҳақида нималарни биласиз?
❗️Корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаси тутилади.
✅ Меҳнат дафтарчасига ходимнинг ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш ва меҳнат шартномасини бекор қилиш каби маълумотлар ёзилади.
▶️ Ходимнинг илтимосига кўра, меҳнат дафтарчасига бошқа ёзувлар киритилиши мумкин. Бунда, меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари (сабаблари) ёзилмайди.
▶️ 2020 йил 1 январдан бошлаб меҳнат дафтарчалари Ягона миллий меҳнат тизими (https://my.mehnat.uz/login) орқали электрон шаклда юритилади.
▶️ Электрон шаклдаги меҳнат дафтарчалари рўйхатдан ўтказиладиган меҳнат шартномаларидаги маълумотлар асосида автоматик тарзда шакллантириладиган ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак.
✅ 2020 йил 1 январга қадар тузилган амалдаги меҳнат шартномалари 2020 йил 1 сентябрдан кечиктирмасдан рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати