2017 йил 3 январда Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган бўлиб, унда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги белгилаб кўйилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 

27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 

ПФ-5729-сон Фармонида 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури қабул қилинган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг      192-2, 207-210-моддаларида мансабга совуққонлик билан қараш, ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим ёки мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги, ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши, пора олиши ҳамда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини хилоф равишда текшириш бўйича жиноий жавобгарлик белгиланган.

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

Бугун, 2020 йил 17 июн куни Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси мажлислар залида Давлат меҳнат инспекцияси ҳамда туман (шаҳар) инспекторлари иштирокида йиғилиш ўтказилиб, барча ходимлари ўз хизмат вазифаларини бажариши давомида коррупцияга оид ҳамда амалдаги конун ҳужжатларига сўзсиз риоя этишлари тўғрисида огоҳлантирилиб, белгиланган қонун ҳужжатлари билан таништирилди.

Бундан ташқари ушбу йиғилишда Давлат меҳнат инспекцияси фаолиятида ўтган даврда йўл қўйилган орта қолиш ҳолатлари танқидий муҳокама қилиниб, келгуси ишлар манзилли режалаштирилиб, ҳар бир инспекторга амалга ошириши лозим бўлган ишлар бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish