Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Т.К.Нарбаева томонидан 2020 йил 25 июн куни тасдиқланган, Ҳалқаро меҳнат ташкилоти (ҲМТ) билан ҳамкорликда давлат ҳокимияти органлари вакиллари, фермер хўжаликлари раҳбарлари ва пахта тўқимачлик кластерлари иш берувчилари учун мажбурий меҳнатнинг олдини олиш, мавсумий ишга жалб қилинадиган ишчиларни ёллашда меҳнат қонунчилигига амал қилиш масалалари бўйича ўқув семинар ташкил этиш Жадвалига асосан, 2020 йил 30 июн куни Сирдарё вилояти бўйича онлайн тарзда  “Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини олдини олиш”га  қаратилган семинар тренинг ўтказилди. 

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

Вазирлик студиясидан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Н.Г.Якубов ҳамда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти вакили О.Липкану, Сирдарё вилоят банкдлик бош бошқармаси студиясида ДХХ, прокуратура, Жиноий ишлар бўйича суд, Ички ишлар, Адлия, Касаба уюшмалари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бошқармаси, Савдо саноат палатаси, Ҳалқ таълим, соғлиқни сақлаш ташкилотлари масъул ҳодимлари ҳамда давлат меҳнат инспекцияси ходимлари ва туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари студияларидан худудлардаги кластерлар ва ҳар бир ҳудуддан 4 тадан йирик фермерлар ҳамда давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари ва уларнинг ёрдамчилари иштирок этдилар.

        Ушбу семинарда Ҳалқаро Меҳнат Ташкилоти вакили Оксана Липканунинг “Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатини олдини олиш”га қаратилган маърузаси тингланиб, иштирокчилар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларига ҳалқаро меҳнат ташкилоти вакилидан жавоблар олдилар.

        Давлат меҳнат инспекцияси томонидан барча иштирокчиларга “Мажбурий меҳнатдан огоҳ бўлинг” номли қўлланмалар тарқатилди.   

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish