“Ишлаб чиқаришда бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликлар сони ортмоқда”
Бу борада Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг энг кўп учрайдиган касбий хавф омилларини баҳолаш бўйича ўтказган сўнгги тадқиқотларига кўра, Европа давлатларида касаллик юкининг камида 1.6 фоизи меҳнат шароитлари сабаб юзага келиши аниқланган.
Унга кўра, хавфларнинг асосий омиллари сифатида: шикастланиш (40 фоиз), шовқин (22фоиз), канцерогенлар (18 фоиз), хавфли зарралар ва эргономик омиллар (3фоиз) келтирилган.
Сурункали касалликларнинг касбий юки сифатида эса, бел оғриғи (37 фоиз),эшитиш қобилиятининг пасайиши (16 фоиз), ўпка зарарланиши билан боғлиқ касалликлар (13 фоиз), астма (11фоиз) ва саратон (9 фоиз) кўрсатилган.
Касб касаллиги ўзи қандай касаллик:
-Касб касаллиги бу- ёмон меҳнат шароитлари ва касбга алоқадор зарарларнинг организмга таъсири натижасида пайдо бўладиган касалликлар ҳисобланади.
Касалликнинг кечиши унга сабаб бўлган зарарли омилларнинг ўзига хослиги, кучи, давомийлиги ва уларнинг биргаликдаги таъсирига боғлиқ.
Касб касаллиги ишлаб чиқаришнинг зарарли омилларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади. Бу касалликнинг физик (касбга алоқадор карлик, вибрация касаллиги, нур касаллиги, кессон касаллиги, баландлик касаллиги ва бошқалар), биологик (инфекцион ва паразитар касалликлар: бруцеллёз, куйдирги) ва кимёвий омиллар таъсирида (заҳарланиш), баъзи чанглар узоқ вақт нафасга олинганда (пневмокониоз, бронхит ва бошқалар), шунингдек, жисмоний зўриққанда ёки шикастланганда (неврит, бурсит) вужудга келадиган турлари фарқ қилинади. Унинг келиб чиқишига организмнинг ўта толиқиши ва касалликка қарши кураша олиш фаолиятининг пасайиши ҳам сабаб бўлади.
Касб касалликлари Ўзбекистон Респудбликасида амал қилувчи этиологик принципга асосланган касб касалликларининг рўйхатига, яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли Қарорининг 2-иловасига асосан тасдиқланади.
Касб касалликлари Республика миқёсида охирги йиллардаги бирламчи касб касалликлари статистикасига кўра, ер ости конларида кремний сақловчи чанг ва меҳнат шароити комплекс омиллар таъсирида меҳнат қилувчи ишчиларда кўплаб учраши кузатилган.
Бунда ишчиларнинг асосий қисми кўп йиллик иш стажига эгалиги,улар узоқ муддат зарарли меҳнат шароитида ва иш жойидаги чанг миқдори рухсат этилган меъёрдан ортиқ бўлиши натижасида касалликка чалинган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Ҳурматли корхонат ташкилот ва муассасалар рахбарлари, Сиздан ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ходисалар ҳамда касб кассаликларини олдини олиш мақсадида, ходимлар учун соғлом хавфсиз меҳнат шароитлари яратишингизни, санитария-гигиеник, техник, тиббий-профилактика чоралари ишлаб чиқиишингизни, ўз навбатида ўтказилаётган тиббий кўриклар сифатини яхшилашингиз сўралади.
Сирдарё вилояти Бандлик
бош бошқармаси матбуот хизмати