Оқолтин туманида жорий йилнинг ўтган даврида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ўтказилган мониторинглар ҳамда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 3103 нафар ишсиз фуқаролар рўйхатга олиниб, уларнинг 665 нафари ишга жойлашгантирилди,196 нафарига ишсизлик нафақаси тайинланди, 2151 нафар ишсизлар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 94 нафар ишсизлар қайта касб ўқувига юборилди.

        Шунингдек, 2020 йилда ижтимоий ҳимояга муҳтож меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахслар учун заҳираланган (квоталанган) иш ўринларига 53 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилди.

        Уларнинг 23 нафари ёлғиз ота, ёлғиз она ва кўп болали ота-оналарни,

24 нафари таълим муассасаларини тамомлаган битирувчиларни, 1 нафари жазони ижро этиш муассасасидан қайтган шахсларни, 1 нафари муддатли ҳарбий хизматдан қайтганларни, 4 нафари пенсия ёшига яқинлашиб колган шахсларни ташкил этди.

Шунинг билан бирга, жорий йилда 2 маротаба ўтказилган «Бўш иш ўринлари ва вакант лавозимлари» мехнат ярмаркасида 44 та корхона, ташкилот, муассасалар ҳамда ҳунарманд ва тадбиркорлар ўзларида мавжуд 183 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

        Меҳнат ярмаркасида иштирок этган 177 нафар фуқаролардан

14 нафарига ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди, 119 нафар ишсиз фуқаролар хақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди, 44 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси “Ахолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни ва “Меҳнат кодекси” талаблари тўғрисида, иш ўрни қисқарган ходимларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида, иш жойини ўзгартириш ва касб танлаш ҳамда касб ўқувини ташкил қилиш тўғрисида, меҳнатни муҳофаза қилиш йўналишлари ва бошқа масалаларда хуқуқий маслахатлар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish