2020 йил 27-28 август кунлари Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси мажлислар залида Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ва Ҳалқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида ўқув-тренинг онлайин тарзда йиғилиш бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишга вилоятимиздаги йирик пахта кластерлари, вилоят фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, йирик фермер хўжаликлари, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қуватлаш бошқармаси, вилоят Адлия бошқармаси, вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси маъсуллари ҳамда вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат хуқуқ инспекторлари таклиф этилди. 

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Йиғилишдаги масалар юзасидан жорий йил пахта йиғим-теримида бажарилиши лозим бўлган вазифалар бўйича келишилиб олинди.

Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “СИЗНИ ПАХТА ТЕРИМИ ЁКИ БОШҚА ИШГА МАЖБУРЛАШЯПТИМИ” сарлавҳаси остидаги флаерлар туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари мутахассислари томонидан аҳоли ва тумандаги барча корхона ва ташкилотлар ишчи ва ходимларига тарқатилмоқда. 

☎Мурожаат учун:

78-221-10-07

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish