2020 йил 23 август куни “Правозащитный Альянс Узбекистана” rights-uz ижтимоий тармоғида Сирдарё вилояти Гулистон тумани ҳокими топшириғига асосан, Гулистон туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан жамоат ишига жалб этилган Н.Закировани Сирдарё вилояти Сардоба ва Оқолтин туманларида сув тошқинидан талофатга учраган ҳудудларни тозалаш ишларига мажбуран жалб этилганлиги ҳақидаги тарқалган хабарларни ўрганиш бўйича .

Гулистон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат инспектори – А.Албеков, Давлат меҳнат инспекторига бириктирилган ишга жойлаштириш инспектори – В.Қудратов томонидан rights-uz ижтимоий тармоғи орқали, Гулистон тумани Дўстлик МФЙ Туркистон 2/6-уйда истиқомат қилувчи фуқароН.Закированингижтимоий тармоқ тарқалган мақоласи юзасидан, яъни Гулистон тумани ҳокими Ш.Гафуров томонидан тумандаги ободонлаштириш бошқармаси, почта бўлими ва бандликка кўмаклашиш маркази ходимларини уч ойдан буён шанба ва якшанба кунлари  Сардоба ҳамда Оқолтин туманларига ободонлаштириш ишларига мажбурий жалб этилиётган юзасидан ўрганиш ўтказилди ва қуйидагилар аниқланди.

Жумладан, rights-uzижтимоий тармоғида тарқалган хабарларга кўра Н.Закирова Гулистон тумани Дўстлик МФЙда жамоатчи сифатида ишлаганлигини, туман ҳокимининг топшириғига асосан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор Б.Тажибоев, директор ўринбосари Х.Қушбоқов ва А.Содиқовлар уч ой давомида Сирдарё вилояти Сардоба ва Оқолтин туманларига шанба ва якшанба кунлари ишлаш учун жалб этганлигини маълум қилган.

Маълум бўлшичи фуқаро Н.Закирова Гулистон тумани, Дўстлик МФЙда жамоатчи сифатида ишлаб келган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил            5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарори талабига кўра буюртмачилар иш берувчи ҳисобланиши, банликка кўмаклашиш марказлари жамоат ишига жалб этилган фуқароларни иш ҳақларини молиялаштирувчи ҳисобланади.

Фуқаро Н.Закировани Гулистон тумани Дўстлик МФЙ буюртмасига асосан жамоат ишига жалб қилинган ва ишлаган барча даврлар учун марказ томонидан ойлик иш ҳақлари молиялаштирилган.

Жамоат ишларига жалб этилган фуқарорлар учун буюртма берган буюртмачи иш берувчи ҳисобланади. Ушбу ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар бериш бандликка кўмаклашиш маркази ваколат доирасига кирмайди.

Ўрганиш жараёнида туман Аҳоли бандлигига кшмаклашиш маркази директори Б.Тажибоев, директор ўринбосари Х.Қушбоқов  ва А.Содиқовлар томонидан фуқаро Н.Закировани Сардоба ва Оқолтин туманларига шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этилганлиги ўз тасдиғини топмади.  

Юқоридагиларни инобатга олиб, қуйидагича,   Х У Л О С А     Қ И Л И Н Д И:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 
5 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги жамоат ишлари жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 799-сонли Қарори талабига кўра буюртмачилар иш берувчи ҳисобланиши, банликка кўмаклашиш марказлари жамоат ишига жалб этилган фуқароларни иш ҳақларини молиялаштирувчи ҳисобланади.

2. Фуқаро Н.Закирова Гулистон тумани, Дўстлик МФЙ буюртмасига асосан жамоатчи сифатида Дўстлик МФЙда ишлаб келган, бунга Н.Закирова учун иш берувчи Дўстлик МФЙ раиси ҳисобланади.

3. Туман Аҳоли бандлигига кшмаклашиш маркази директори Б.Тажибоев, директор ўринбосари Х.Қушбоқов ва А.Содиқовлар томонидан фуқаро Н.Закировани Сардоба ва Оқолтин туманларига шанба ва якшанба кунлари ишга жалб этилганлиги ўз исботини топмади.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish