Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Халқлар дўстлиги университетининг(РУДН) Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакилиКолесников Андрей Викторович ва унинг ёрдамчиси Коноваленко Ирина Юрьевна вилоятимизда меҳмон бўлди.

Ташрифнинг асосий мақсади вилоятимизда рус тили фани ўқитувчилари малакасини ошириш, рус тили курсларини ташкил этиш ва рус тилидан тест синовлари ўтказиш ҳамда патент учун зарур бўлган рус тили сертификатини бериш ҳамда ишсиз ёшларни ҳам рус тилига ҳам бирон бир ҳунарга ўргатган ҳолда Россия Федерациясига ишлаш учун юбориш тизимини ташкил этишдан иборат.

Ташрифнинг биринчи куниИшчи гуруҳи раҳбари бошчилигида ва Россия Федерациясидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирокида вилоят Бандлик Бош бошқармаси биносида маслаҳатлашув йиғилиши бўлиб ўтди.

Бу йиғилишда вилоятда ташқи меҳнат миграцияси жараёнини тартибга солиш, касб-ҳунар ва хорижий тиллар, жумладан рус тилига ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Ташрифнинг иккинчи куниИшчи гуруҳи ишни Гулистон шаҳридаги Банд бўлмаган аҳолига хизмат кўрсатувчи Мономарказ биносида таъмирлаш ишларининг бориши билан танишиб чиқишдан бошлашди. У ерда меҳмонларни марказ директори Д.Атабаев кутиб олди ва марказда ташкил этиладиган ўқув йўналишлари юзасидан маълумот берди.

Шунингдек, Бандлик бош бошқармаси мажлислар залида Россия Федерациясининг Халқлар дўстлиги университети (РУДН) Ўзбекистон Республикасидаги расмий вакили Колесников Андрей Викторович иштирокида рус тили фани ўқитувчилари малакасини ошириш ва рус тилига ўқитиш курсларини ташкил этиш мавзусида вилоятимиз мактаб ва коллежлари рус тили ўқитувчилари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ишчи гуруҳи раҳбари ташрифни мақсади ва амалга ошириладиган ишлар юзасидан ахборот берди. Ўз ўрнида вилоят Бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.МуҳаммадиевИшчи гуруҳи раҳбарига ушбу масалада вилоятдаги барча имкониятларни сафарбар этган ҳолда яқиндан ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Шу куннинг ўзида, Ишчи гуруҳи Миграция агентлигининг Сирдарё филиалига ташриф буюриб, филиал ва филиалда ташкил этилган меҳнат мигрантларига хизмат кўрсатувчи ихтисослаштирилган касса ҳамда меҳнат мигрантларига кўмаклашувчи марказ фаолияти билан танишди.

Шундан сўнг, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги Оқолтин касб-ҳунарга ўқитиш марказига ташриф буюришиб, у ердаги таъмирлаш ишлари якунланиш муддатлари ва яратиладиган шарт-шароитлар билан танишишди ва амалий ташрифни якунлаб Жиззах вилоятига кузати қўйилди.

Вилоят Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish