Ҳурматли иш беручилар, кластерлар ва фермер хўжаликлар ҳамда терим отряди рахбарлари ва мутасадди ташкилотлар диққатига!

Сиздан, 2020 йил пахта хосилини нес-нобуд қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб-териб олишда қатнашаётган хашарчилар учун ташкил қилинган ётоқ жойларида ҳамда пахта далаларида теримчиларнинг меҳнатни  муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси ҳамда санитария қоидалари талаблари асосида, уларнинг хаёти ва соғлиғига хавф солувчи омилларни    бартараф этиш мақсадида Республика Махсус комиссия томонидан  белгиланган талабларга қаътий риоя қилган ҳолда ишларни тўғри ташкиллаштиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, пахта теримида қатнашаётган хашарчилар учун ташкил этилган ётоқ жойларида ва дала майдонларида тиббий ниқоблар,   антесептик воситалари билан таъминлаган ҳолда тана хароратини доимий ўлчанишини ташкил этишингизни, ўзини ўзи яккалаш қоидаларига риоя қилган ҳолда оралиқ масофани камида 2 (икки) метр сақлашларини ҳамда пахта теримига жалб қилинишларидан аввал  меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича “Кириш” ҳамда “Иш жойида” йўриқловлардан ўтказилиши бўйича кечиктириб бўлмайдиган ушбу тадбирларни ўз вақтида амалга оширишингизни ва доимий назоратга олишингиз сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекциянинг (78) 221-10-07, 221-10-11 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish