Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2020 йил 31 мартдаги №3163-1-сон билан рўйхатдан ўтган, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2020 йил 24 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги №7-2020/Б-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Мирзаобод туманида асаларичиликка ихтисослашган “Bog’iston sof asali” ишлаб чиқариш кооперативи ташкил қилинди. “Bog’iston sof asali” ИЧКга тумандаги 60 нафар темир дафтардаги, 10 нафар кам таъминланган ва 30 нафар ишсиз фуқаролараъзо бўлди. Шартномага асосан ҳар бир аъзо бўлаётган фуқаро учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача миқдорда жами 100 нафар аъзо бўлаётган фуқаролар учун 223,0 млн.сўм Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратилди.

Ҳозирги кунда ҳар бир кооператив аъзосига 3 қутидан 3 та асалари оиласи ва уларни парваришлаш учун керакли асбоб-анжомлар тўлиқ тарқатилди.

svbandlik.uz

Кооператив раҳбари ҳар 10 кунда аъзолари билан учрашиб асалариларни парваришлаш ва уларни қишки мавсумга тайёрлаш бўйича керакли тавсияларни бериб бормоқда.

Вилоят Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish