Сирдарё вилоят Бандлик бош бошқармасининг йиғилишлар залида 2020 йил 23 сентябр куни Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева раҳбарлигида 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан мутасадди ташкилотлар устидан қатъий назоратни таъминлаш бўйича Республика ишчи гуруҳлари билан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда Республика ишчи гуруҳлари томонидан ҳудудларда амалга оширилган ишларнинг дастлабки ахборотлари эшитилди ҳамда уларнинг фаолиятлари самарадорлигини оширишдаги муҳим вазифалари муҳокама этилди.

Республика ишчи гуруҳлари раҳбарлариишчи гуруҳнинг барча аъзолари видеоселектор йиғилишида иштирок этишди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева раҳбарлигида 2020 йилги пахта йиғим-терими давомида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш, гигиена қоидаларига риоя этишлари, мажбурий меҳнатга йўл қўйган ташкилот, корхона ва муассасалар рахбарларига хамда туман (шаҳар) хокимларига хам тегишли жазо чоралари кўрилиши бўйича тавсиялар берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish