Ҳурматли, қурилиш, ишлаб чиқариш корхоналари ҳамда савдо марказлари ҳамда мулкчилик шаклидан қаътий назар Соғлиқни сақлаш муассасалари (иш берувчи) раҳбарлари диққатига!

Портлаш хавфи юқори бўлган босим остида ишловчи қурилмаларда ишлашда хавфсизлик талабларига қатъи риоя қилишингизни, кўнгилсиз бахтсиз ходисаларни олдини олиш мақсадида, Сиз рахбарлик қилаётган корхона, ташкилот ва муассасаларда босим остида ишловчи қурилмаларга (автоклав, қозонхона, кислород баллонлари ва бошқалар) хизмат кўрсатувчи ишчи ходимларингизни мазкур босим остида ишловчи қурилмаларни хавфсиз эксплуатация қилишда, ўқитиш ва малакасини ошириш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга тегишли Нодавлат таълим муассасаларида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув-режа асосида ўқитишингиз ёки малакасини оширишингизни, шунингдек, ишлаётган ишчи ходимлар хаёти ва соғлигига хавф солувчи омилларни бартараф этиш мақсадида кечиктириб бўлмайдиган ушбу тадбирларни ўз вақтида амалга оширишингиз сўралади.

Қўшимча маълумотлар учун инспекциянинг (78) 221-10-07, 221-10-11 рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish