Сирдарё вилоятида пахта хом-ашёсини йиғиб-териб олиш учун ихтиёрий равишда жалб этилаётган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, энг муҳими уларнинг мавсум давомида қўшимча даромад манбааларига эга бўлишларига кўмаклашиш учун 20 минг теримчи сиғимига эга бўлган 50 та дала марказлари (Теримчилар шаҳарчаси) ташкил этилди.

Ушбу дала марказларида яшаш учун санитария-гигиена ва маиший шароитларга эга икки қаватли ётоқ ўрни, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, иситиш, вентиляция тизимлари, ошхона жихозлари, ювиниш жойи, малакали тиббий ходимлар, тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тиббий инвентар ҳамда дори-дармонлар, препаратлар билан таъминланган дала марказларида 3 маҳал иссиқ овқат таъминоти, шу жумладан дала майдонига тушлик олиб бориб бериш тизими яратилган.

Дала марказларида пахта хом ашёсини йиғиб олишда иштирок этаётган фуқаролар маданий хордиқ чиқариш, маданий-оммавий тадбирлар, концертлар, бадиий адабиётлар, турли хил спорт ўйинлари, маданият ва санъат намоёндалари билан учрашувлар ўтказиш белгиланган.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Кундалик эҳтиёжлар учун зарур саноат товарлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотишга ҳамда иссиқ нон пиширишга ихтисослаштирилган шахобча, цехлар ва стационар мобил алоқа билан жиҳозланган ахборот-ресурс марказлари ташкил этилган.

Ушбу тизимни жорий этишдан мақсад – Сирдарё вилоятида аҳоли камлиги натижасида етиштирилган пахта хом ашёсини ўз вақтида териб олишга улгурмаслиги, бошқа вилоятларга нисбатан Сирдарё вилоятида пахта мавсуми 30-40 кунга чўзилиши ва ушбу кунларда ишсиз фуқаролар яхшигина моддий томонлама манфаатдор бўлиши инобатга олинган.

Бу йилги пахта мавсумидаги янги тартиблар барча иштирокчиларга тушунтириб ўтилди.

Хусусан, вилоят бўйича ташкил этилган 1,6 мингта терим отрядларини ҳар бирига алоҳида йиғма-жилд юритилиши келишиб олинди.

Ушбу йиғма жилдда отрятга аъзо теримчилар рўйҳати (санитария нормалари асосида пондемия шароитида 50 кишидан ошмаган ҳолда), улар орасидан отряд раҳбарини сайлаб олиш юзасидан баённома, отряд раҳбари ва туман ҳокимлиги ўртасида тузиладиган шартнома, отрядга бириктирилган фермер ва кластер хўжаликларининг отряд раҳбарига берган ишончномалари, отрядга аъзо теримчилар билан фермер ва кластер хўжаликлари ўртасида тузилган шартномалар, меҳнат қонунчилиги, меҳнат муҳофазаси ва мажбурий меҳнат бўйича эслатмалар тикилиши белгиланди.

Шунингдек, отряд раҳбарлари фақатгина ишсизлар ёки ишга мухтож аҳоли орасидан бўлиши лозимлиги тушунтирилди.

Сирдарё вилоятида бу йилги пахта мавсуми ҳар йилги тизимга ўхшамаган, янгича ёндошув билан ташкил этилади ва иш билан банд бўлмаган аҳоли ихтиёрий равишда теримга жалб этилади. Мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига ҳамда болаллар меҳнатига йўл қўйилмайди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish