2020 йил 14 сентябр куни соат 16-00-да Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти телевидениясида жорий йилда пахта йиғим-терими мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, мавсумни мажбурий меҳнатга йўл қўймаган холда ташкил этиш, теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитлари, шу билан бирга бошқа ҳудудлардан жалб қилинаётган ҳашарчилар учун яшаш шароитларининг яратилиши, мавсумий ишчиларни йиғим-терим ишларига жалб қилишда меҳнат қонунчилиги талабларига қатъий риоя этишда фермер ҳўжаликлари, кластерлар иш берувчилари олдидаги вазифалар, пахта йиғим терими ишларини ташкил этишда санитария гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилиши юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

svbandlik.uz
svbandlik.uz
svbandlik.uz

Матбуот анжуманида Бош бошқарма бошлиғи М.М.Муҳаммадиев, Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи ўринбосари М.Абдурахманов, Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Аппаратининг Меҳнат инспекцияси Сирдарё вилояти бўйича меҳнат техник инспектори А.Хакимов қатнашдилар.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати.

By admin

Fikr bildirish