Жорий йилнинг 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Сирдарё вилоятида 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга ихтиёрий равишда қатнашадиган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун ташкил этилган дала марказларидаги шароитларни ўрганди.
Сирдарё вилоятида пахта йиғиб-териб олиш учун ихтиёрий равишда жалб этилаётган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратиш, энг муҳими уларнинг мавсум давомида қўшимча даромад манбааларига эга бўлишларига кўмаклашиш учун 30 минг нафар теримчи сиғимига эга бўлган дала марказлари (Ҳашарчилар шаҳарчаси) ётоқ жойлари билан ташкил этилди.
Вазир Ховос тумани Пахтакор СИУдаги собиқ Пахтакор МТП биносида 400 ўринли, Боёвут туманидаги “3-Боёвут” СИУ худудидаги бўш турган пиллахона биносида 400 ўринли, «1-Боёвут» СИУ Марказ МФЙ собиқ консерва корхонаси биносида 160 ўринли, “Бобоюрт” МФЙдаги бўш турган омборхона майдонидаги 120 ўринли, теримчи учун санитария-гигиена ва маиший шароитларга эга икки қаватли ётоқ ўрни, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, вентиляция тизимлари, ошхона жиҳозлари, ювиниш жойи, малакали тиббий ходимлар, тиббий ёрдам кўрсатиш хонаси, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тиббий инвентарь ҳамда дори-дармонлар, препаратлар билан таъминланиш шароитларни кўздан кечирди.

svbandlik.uz

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish