Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаситомонидан Оқолтин тумани ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари билан биргаликда 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда ихтиёрий равишда қатнашаётган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун ётоқ жойлари ва теримчиларгамуносиб шарт-шароитларяратилди.

Хусусан, туманнинг “Фарғона” шаҳарчасидаги ишлаб чиқариш корхонаси, “Обод”маҳалласидаги дала шийпони, “Андижон”маҳалласидаги “Пиллахона” биноси ҳамда “Аҳиллик”маҳалласидаги “Пиллахона” биносида теримчилар учун ётоқ жойлари тайёрланди.

Жумладан, санитария-гигиена ва маиший шароитларга эга ётоқ ўринлари, кўрпа-тўшаклар, чойшаблар, ошхона жиҳозлари, ювиниш жойлари ташкил этилди. Шунингдек, малакали тиббий ходимлар ва тиббий ёрдам кўрсатиш хоналари, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши тадбирларни ўтказиш учун тиббий инвентар ҳамда дори-дармонлар ва препаратлар заҳираси яратилди

Оқолтин туманидаги теримчиларга 1000 та кийим-кечак ва терим учун зарур бўлган 10000 та этак етказиб берилди.

Шунинг билан бир қаторда “Пахта ғалла хирмони” фермер хўжалиги дала майдонидаги теримчилар билан учрашиб, энг илғор теримчиларгаэсталик совғалари берилди.

Сирдарё вилояти Бандлик

бош бошқармаси матбуот хизмати 

By admin

Fikr bildirish