Хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Сирдарё вилоятида 2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олишга ихтиёрий равишда қатнашадиган иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли учун ташкил этилган дала марказларидаги шароитларни ўрганмоқда. Н.Хусанов Сирдарё тумани ҳудудидаги «Янги ҳаёт» СИУда бўш турган механизаторлар уйи дала марказида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ушбу ташкил этилган дала марказида пахта-йиғим теримида қатнашадиган 420 нафардан ортиқ теримчилар учун 10 та чодирлардан ётоқ жойлар тайёрланган. Бу ерда 420 нафар теримчилар учун ётоқ жойлари, тиббий кўриклар хонаси, маънавият хонаси, ювиниш хоналари ва ҳожатхоналар ташкил этилди.
Бундан ташқари, ушбу дала маркази ошхона жиҳозлари билан тўлиқ таъминланган.
Ушбу дала марказида бугунги кунда жами 415 нафар теримчилар, жумладан, Сурхондарё вилоятидан 355 нафар ва Фарғона вилоятидан 60 нафар теримчилар жойлашган.

svbandlik.uz
svbandlik.uz

Сирдарё вилояти Бандлик бош

бошқармаси матбуот хизмати

By admin

Fikr bildirish